Туркманистонда "Ўзбекистон маданияти кунлари"

Туркманистонда "Ўзбекистон маданияти кунлари"

yfvayvpfapfvap.jpg

 

     Aшхобод шаҳрининг Мақом маркази саройида "Ўзбекистон маданияти кунлари"нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу қардош халқлар ўртасидаги дўстлик алоқалари қадим тарихга эга эканининг  ёрқин намунасидир.

     Ўзбек ва туркман халқлари яқин дўст, аҳил қўшни, стратегик ҳамкор сифатида муштарак мақсадлар билан яшаб келмоқда. Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг илдизи узоқ тарихга бориб тақалади ва ўзаро ҳурмат, ишонч асосига қурилгани эътиборга молик.

     Икки дўст давлатлар ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий, маданий-маърифий соҳалардаги алоқаларни янги босқичга кўтариш, ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва истиқболларини белгилаган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида тарихий ишлар амалга оширилди.

     Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ўзбек санъат усталари иштирокидаги гала-концерт, амалий санъат кўргазмаси, Ўзбекистон ва Туркманистон ёзувчи ва шоирларининг “Махтумқули Фироғий ва унинг жаҳон адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтмоқда.