Тошкентда тунги автобуслар
Тошкентда тунги автобуслар

Тошкент шаҳрида қизил рангдаги тунги автобусларнинг илк йўналиши 2025 йилнинг охирига қадар иш бошлайди.
Автобуслар 15 та йўналишда Аэропорт, Вокзал ва Туризм кўчалари бўйлаб соат 22:00 дан эрталаб 06:00 гача ҳаракатланади. Улар қизил рангда бўлиб, оралиқ интервали дастлаб 30 дақиқани ташкил этади.
Тошкент шаҳри транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Оллоёр Норбўтаевнинг сўзларига кўра, ушбу ташаббус 2 босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқичда 8 та йўналиш бўлиб, жами 136 км йўлни қамраб олади. Мазкур йўналишларда 31 та автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Бунинг учун 19,1 миллиард сўм маблағ йўналтириш зарур.
Иккинчи босқичда эса 7 та йўналиш 98 километрлик йўлдан ўтиб, ҳаракатга 23 та автобус жалб этилади. Бу учун ҳам 14,2 миллиард сўм сарфланиши режалаштирилган.