Тошкентда тиббиёт университети ташкил қилинади
Тошкентда тиббиёт университети ташкил қилинади

Тошкентдаги учта олийгоҳ — Тиббиёт академияси, Педиатрия институти ва Стоматология институти тугатилиб, улар негизида ягона Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилди.
Янги университет 2025/2026 ўқув йилидан иш бошлайди. Ҳозир мазкур учта олийгоҳда таҳсил олаётган талабалар ўқишини ушбу университетда давом эттиради. Яъни уларга қўшимча ҳужжат топшириш ёки ўқишни қайта танлаш талаб этилмайди.
2024/2025 ўқув йили битирувчиларига ҳам айнан янги университетнинг дипломи топширилади. Бу — уларнинг дипломи автоматик равишда янги ташкил этилган университетга тегишли ҳисобланишини англатади.
Ушбу янгилик тиббиёт таълимидаги ислоҳотлар доирасида амалга оширилмоқда ва бош мақсад — юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини марказлаштиришдир.