Тошкент вилоятида маҳаллалар сони 142 тага қисқарди

Тошкент вилоятида маҳаллалар сони 142 тага қисқарди

22-1202512152714381393788609027.jpeg

Тошкент вилоятида маҳаллалар сони 142 тага қисқарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоятда мақбуллаштирилган маҳаллалар чегараларини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Давлат кадастрлари палатаси ва Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармалари томонидан вилоят ҳудудидаги маҳаллалар сонини оптималлаштириш бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Унга кўра, маҳаллалар сони 142 тага қисқарди, 178 та маҳалла чегараларига ўзгаришлар киритилди. Вилоят бўйича жами мавжуд маҳаллалар сони 883 та бўлди.