Тошкент юқори технологиялар ва сунъий интеллект марказига айланади

Тошкент юқори технологиялар ва сунъий интеллект марказига айланади

bez-nazvania-8.jpeg

     Президент Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш учун Юнусобод туманига ташриф буюрди.

      Давлатимиз раҳбари дастлаб Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация станцияси фаолияти билан танишди. Бу туманидаги Буюк Британиянинг “Rolls-Royce” компаниясининг 70 та газ-поршень ускуналари ўрнатилган 4-иссиқлик маркази  Хитойнинг “CNTIC” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳа 3,5 гектар майдонда жойлашди. Уни молиялаштириш учун 65 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтирилди. Марказ ишга туширилиши натижасида йилига 876 миллион киловатт-соат электр энергияси ва 858 минг гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, йилигa 35 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

     Президент Шавкат Мирзиёев икки ярим гектар майдонни эгаллаган, 53 минг квадрат метрдан зиёд савдо ва тижорат майдонлари ташкил этилган, 14 миллион долларлик хорижий инвестиция ҳисобига қатор хорижий брендлар ўз фаолиятини йўлга қўйган. йирик мажмуа - “Юнусобод галереяси” савдо, хизмат кўрсатиш ва бизнес марказига ташрия буюрди, “Unicon-Soft” компанияси Рихсилий кўчасида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари ва замонавий инфратузилмани кўздан кечирди. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг янги биноси ва ўқув-илмий фаолияти билан танишди.

      Давлатимиз рвҳбари раислигида Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш, шаҳар муҳитини яхшилаш ва муносиб яшаш шароитларини яратиш масалалари юзасидан йиғилиш ҳам  бўлиб ўтди.

       Дунёнинг йирик шаҳарлари каби пойтахтимизда ҳам экология масаласининг долзарблиги ортмоқда.  “Охфорд эcономиcс” нашрининг “Глобал шаҳарлар индекси” рейтингида Тошкент шаҳри дунёдаги 1 мингта шаҳар орасида 471-ўринни эгаллаган.  

      Мутасаддиларга ушбу рейтингда пойтахтимизни экологияси барқарор 300 та шаҳар қаторига олиб чиқиш бўйича тинимсиз шуғулланиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.  

      Бунинг учун уч ойда пойтахтнинг 4 та қисмида сунъий кўл ва ҳавзалар қуриш лойиҳаларини тайёрлаб,  ишларни бошлаш топширилди. 1 июнгача ҳар бир туманда 5 километрли 3 тадан сояли сайр кўчалари фойдаланишга топширилади. Ҳар 10 та маҳалла учун 1 тадан яшил боғ барпо қилиш бўйича алоҳида дастур бошланади.  

      2026 йилда шаҳарда 18,5 километр канал қирғоқлари мустаҳкамланади. Бу жойларда ҳам яшил ҳудудлар ва сайилгоҳлар ташкил қилишни ҳозирдан ўйлаш зарурлиги қайд этилди.  

       Шунингдек, Бектемир, Сергели ва Янгиҳаётдан ўтган Чирчиқ дарёсининг 16 километр қисмини мустаҳкамлаш ҳисобига қўшимча 800 гектар очилади. Бу ерларда ҳам 200 гектарда “яшил белбоғ”, 250 гектарда ички йўллар, сайилгоҳлар, пиёда ва велойўлаклар қурилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.