Тошкент шахар, Хазрати Имом комплекси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази объектлари худудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва йўл қурилиши ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

         Тошкент шахар, Хазрати Имом комплекси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази объектлари худудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва йўл қурилиши  ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

         Мазкур ишлар доирасида масжид ёнидаги худудда ер ости тахоратхонаси объекти бунёд этилмоқда.

        Бугунги кунда объектда ер ости ва устки қисмларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Объектнинг ер устидаги зинапоялар ва  лифтлар қисмида қурилиш ишлари якунланмоқда, хамда пардозлашга тайёрланмоқда. Пойдевор қисмининг ташқи тарафи изоляция материаллари билан қопланмоқда. Шунингдек шамоллатиш тизимлари, коммуникация тизимлари монтажи ишлари бажарилмоқда.

       Объектнинг ер остидаги қисмида пардозлаш  ва мухандислик тармоқлари; гипсокартон қоплаш, сантехника ишлари хамда жихозларини ўрнатиш, электромонтаж, шамоллатиш тизимларини монтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда.   

 

                                                                                                                 Қурилиш дирекцияси    

                                                                                                                            Х.Шукуров

photo2025-05-1310-24-45.jpgphoto2025-05-1310-24-42-2.jpgphoto2025-05-1310-24-41-2.jpgphoto2025-05-1310-24-40.jpg