Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди

Тошкент метроси Янги йил кечасида 2 соат кўпроқ ишлайди

20241224235811.jpeg

Метрополитен матбуот хизмати Тошкент метроси бекатларининг иш вақти одатдагидан 2 соатга узайтирилади, деб хабар берди. 

Тошкент метроси илк марта Янги йил байрами муносабати билан 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Шунингдек, Тошкент метрополитени биринчи марта бир кунда 1 миллион йўловчига хизмат кўрсатди. Миллионинчи йўловчига пойтахт жамоат транспортидан бир йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи транспорт картаси совға қилинди.