Термизда Европа кинофестивали

Термизда Европа кинофестивали

apryaapvprvprovaorpaor.jpg

 

       Термиз шаҳрида Европа ўнинчи кинофестивали бўлиб ўтади. Фестиваль доирасида кино шинавандаларига европалик санъаткорлар тасвирга олган Литванинг “Декадент №2419”, Австриянинг “Рингдаги қиролича” ва Франциянинг “Дивертименто” фильмлари тақдим этилади.

      Европа кинофестивали – бу шунчаки, кино намойишлари эмас, – деди жаноб Тойво Клаар. – Балки одамларни чегаралардан ташқарида бирлаштирадиган ажойиб байрамдир. Европа киносаньаткорлари нигоҳи орқали биз ҳис-туйғуларимиз ва тажрибаларимиз қанчалик ўхшашлигини кўрамиз. Фестиваль ўн йилдан буён Европани Ўзбекистон билан яқинлаштирмоқда. Янги ҳудудлар ва томошабинларга етиб бориб, маданий алмашинув ҳамда дўстликнинг ёрқин рамзига айланмоқда.

       Ўтган йилларда кинофестиваль мамлакатимиздаги энг жозибадор маданий воқеалардан бирига айланиб, юртимизнинг 9 та ҳудудида 30 мингдан зиёд томошабинга Европанинг 22 давлатидан келтирилган 110 дан ортиқ фильмни намойиш этди. Бу йилги фестиваль 7-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридан бошланиб, санъат байрами доирасида Европанинг 12 мамлакатидан анимация ва ҳужжатли тасвирлардан иборат драма ва комедия жанридаги энг сара 12 та фильм тақдим этилмоқда.