Темурийлар тарихи

Темурийлар тарихи

 zsfxfgzdfgzdfghdzf.jpg

     Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейи — маданий ва тарихий меросининг ҳақиқий хазинасидир. Музей гумбази остида ўрта асрлар ҳаёти ва маданиятини акс эттирувчи ноёб артефактлар тўплами намойиш этилади.

     Музейнинг фреска ва картиналарида Темур ҳаётидан саҳналар тасвирланган бўлиб, ўша давр руҳини акс эттиради. Ички безакларнинг марказий қисми 8,5 метр баландликдаги 106 минг маржон билан тўлган биллур қандил бўлиб, залларга ўзига хос тантанавийлик бағишлайди.

     Музей экспозициясида Темурийлар даври тарихини ифодаловчи 5 мингдан ортиқ артефактлар мавжуд. Бу ерда ўрта асрларнинг зеб-зийнатлари, либослар, мусиқа асбоблари, маиший буюмлар ва меҳнат қуролларини кўриш мумкин. Марказий залда мусулмонлар учун муқаддас бўлган Усмон Қуръонининг нусхаси сақланиб, ташриф буюрувчиларнинг алоҳида эътиборини тортади.

     Шунингдек, музейда Амир Темур ва унинг авлодларининг Европа монархлари билан олиб борган мактублари, буюк саркардаларнинг портретлари, миниатюралар ва Темурийлар сулоласи даврида Ўзбекистон ҳудудида қурилган ёдгорликлар моделлари сақланади.