Темурийлар даврига оид мусиқий чолғуларнинг намуналари

Темурийлар даврига оид мусиқий чолғуларнинг намуналари

 

fvyapmfvapmfvamfvy.jpg 

     Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш мақсадида республика бўйлаб Илмий экспедиция гуруҳлари фаолият юритмоқда. Илмий экспедиция гуруҳлари Андижон вилоятида   моҳир созгар Абдумалик Мадраимов устахонасида бўлиб, соҳибқирон Амир Темур ва Темурийлар даврига оид мусиқий чолғуларнинг намуналари билан танишдилар.

     Илмий экспедиция вакиллари  арихда Борбад деган афсонавий созанда ўтганлигини аниқлашди. Миниатюраларда ўша созанданинг исми билан аталадиган чолғу асбоби, яъни Борбад сози акс этгани топилди.

     Алишер Навоийнинг асарларига чизилган миниатюраларда шу чолғу бор экан. Унда сознинг косахонаси ярми теридан бўлгани аниқланди. Натижада  у ёғочдан қилингани аниқланди.  Санкт-Петербургдаги Ўрмон саноати университетида ёғочнинг тебранишини текширадиган аппарат бор экан. Мутахассислар ўша ёққа бориб, бир ойдан ортиқ вақт давомида ёғочнинг тебранишини ўрганишди. Юзга яқин дарахтлардан намуналартопилди. Улар ўрганилиб, тут ёғочидан ясашга қарор қилинди. У жуда муваффақиятли чиқди.

      Камолиддин Беҳзод миниатюраларида акс эттирилган созлар тасвири усталарнинг бу соҳага қизиқишини янада кучайтирди. Натижада узоқ йиллик меҳнати эвазига “Ғижжаки Бобурий”, “Дилрабо”, “Дилнаво”, “Мерос”, “Хушнаво”, “Қўштор”, “Янги чанг” деб номланган ажойиб чолғу созларни кашф қилигди.