Тарихий ва маданий боғлиқлик
Тарихий ва маданий боғлиқлик

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг тегишли қисмлари суратга олинмоқда.
Индонезиянинг “Sinemata Buana Kresindo” (SBK) киностудияси томонидан яратилаётган диний драма мамлакатларимиз халқлари ўртасидаги тарихий ва маданий боғлиқлик ва муштарак жиҳатларни ўзида акс эттиради.
Фильмнинг асосий қисмлари Самарқанд, Бухоро ва Тошкент каби тарихий шаҳарларда суратга олинади. Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси марказий манзил сифатида танланган фильмда Муҳаддислар имоми, ҳадис борасида Мўъминларнинг амири Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросидан илҳомланган маънавий мазмун ифодаланади.
Бу киноасар келаси йил Индонезиянинг Марказий телеканаллари орқали намойиш этилиши режалаштирилган.