“Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида Маънавият карвони

“Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида Маънавият карвони

 vkenfyeryaaoykvgno.jpg

     Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан 2-7 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида Маънавият карвони илмий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтади.

     Маънавият карвони Янги Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги тараққиёт йўли, янги юксалиш даврида эришилаётган ютуқлар ва диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ўтказилади.

     Тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Фанлар академияси ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилади.