Таълим, фан ва технологиялар соҳасидаги инновацион ҳамкорлик форуми

Таълим, фан ва технологиялар соҳасидаги инновацион ҳамкорлик форуми

 

avaiavaipavapivpvivapai.jpg

 

      Самарқандда  таълим, фан ва технологиялар соҳасида иккинчи  инновацион ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди.

       Анжуманда мамлакатимиз ва Хитойдаги олий таълим муассасалари ректорлари, вазирлар ва ҳудудлар раҳбарлари иштирок этди.

       Форум айнан Ўзбекистон ва Хитой минтақалари ўртасидаги илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, таълим тизимида илғор технологиялар ва инновацион ёндашувларни жорий этиш ҳамда ёшларни замонавий билим ва кўникмалар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилди. 

      Хитой Халқ Республикаси 30 йилдан буён Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкори сифатида, таълим ва илмий ҳамкорлик соҳасида ҳам салмоқли қўшма дастурларни амалга оширмоқда.

       Бу галги форумда икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ўндан ортиқ ҳамкорлик битимлари имзоланди.