“TalabaExpo–2025” кўргазмаси
“TalabaExpo–2025” кўргазмаси
Президентимизнинг йигит–қизлар учун имкониятларни янада кенгайтириш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ташаббуслари асосида 21 майда Тошкент шаҳрининг талабалар шаҳарчасида “TalabaExpo – 2025” кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзмиллийбанк”АЖ, “Алоқабанк” АТБ хамда Савдо-саноат палатаси иштирок этди. дастури муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугунги кунда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва “Ўзмиллийбанк” АЖнинг олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилишига кўмаклашишни назарда тутувчи “Келажакка қадам” дастури амалга оширилмоқда.
Ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истаги бўлган талабалар учун «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш жараёнида тўлиқ ҳамроҳлик қилиш, шу жумладан, қулай шартларда молиялаштириш, олий таълим ташкилотларининг битирувчи ва қуйи босқич талабалари ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказиш ва ғолибларни нуфузли корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ҳар бир битирувчи талаба учун университет ҳудудидан чиқмаган ҳолда ўз бизнес ғоясини тайёр лойиҳага айлантириш ва қулай молиялаштириш имкониятлари яратилди.
Мазкур дастур доирасида Миллий банк томонидан битирувчи талабаларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун “Келажакка биринчи қадам”, “Келажак учун старт” ҳамда “Ёрқин келажак сари” янги имтиёзли кредит маҳсулотлари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, илк маротаба ташкил этилган “TalabaExpo–2025” кўргазмада республикамиздаги 700дан ортиқ йирик ва нуфузли корхоналар ҳамда тижорат банклари бугунги кунда мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этмоқда.