Тадбиркорлик лойиҳалари – ишлаб чиқариш, экспорт ва янги иш ўринлари

Тадбиркорлик лойиҳалари – ишлаб чиқариш, экспорт ва янги иш ўринлари

 

ruldrdlurldurlupsaepgaen567878567engovepo56g.jpg

 

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш сиёсати доирасида бизнеснинг турли босқичларида молиявий ресурсларга етиб боришини енгиллаштириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспортни рағбатлантириш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда.

Шу йил 18 август куни Хива шаҳрида ўтказилган Президентнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида бу борада янги вазифалар белгиланди. Жумладан, “Бизнес старт”, “Бизнес лифт” ва “Бизнес юксалиш” дастурлари орқали тадбиркорни бизнеснинг турли босқичларида қўллаб-қувватлаш, 10 миллиард сўмгача кредитларда “контркафолат” механизмини қўллаш назарда тутилди. Шунингдек, экспортчилар учун молиявий инструментларни кенгайтириш ва туризм лойиҳаларига қўшимча ресурс йўналтириш масалалари белгилаб берилди.