"Санъатни англаш санъати" кўргазмаси
"Санъатни англаш санъати" кўргазмаси

Тошкентда Халқаро музейлар кунига бағишлаб ташкил этилган “Санъатни англаш санъати” кўргазмаси бешинчи бор ўтказилмоқда. Бу галги тадбир нафақат маҳаллий, балки халқаро рассомларни ҳам бирлаштирди. Кўргазмада Тожикистон ва Қирғизистондан келган рассомлар ҳам ўз асарлари билан иштирок этмоқда. Турли услуб, техника ва жанрдаги асарлар, реализмдан тортиб абстракциягача, кўргазмага ташриф буюрвчиларни бетакрор бадиий сафарга бошлайди.Кўргазмада "Санъатни англаш санъати" ёзуви туширилган махсус блокнотлар орқали ҳар бир ташриф буюрувчи ўз таассуротларини баён этиши мумкин. Бу ёндашув томошабинни пассив кузатувчи эмас, балки фаол иштирокчига айлантиради. Муаллифлар ва аудитория ўртасидаги мулоқот ижодий жараённи янги босқичга кўтаради.
Кўргазманинг марказий ғояси — "Учинчи Ренессанс". Яъни, санъат, технология ва инсоннинг уйғунлиги орқали замонавий дунё муаммоларига ечим излаш. Кўргазмада маданий мерос ва барқарор ривожланиш, инсон ва табиат муносабатлари алоҳида ўрин олган.