Самарқандда БМТ Давлат хизматлари глобал форуми

Самарқандда БМТ Давлат хизматлари глобал форуми

 

rgefgsgfsrgeg.jpg

 

     Самарқандда БМТ Давлат хизматлари глобал форуми доирасида “Танлов масаласи: Одамлар ва сунъий интеллект давридаги имкониятлар” мавзусидаги 2025 йилги Инсон тараққиёти ҳисоботи ўтказилди.

     Жаҳон миқёсида май ойида эълон қилинган ҳисобот сўнгги 35 йил ичида инсон тараққиётининг кескин секинлашганини таъкидлайди. Ҳисоботда айтилишича, давом этаётган тенгсизликлар ва заиф ривожланишайниқса паст  кўрсаткичига эга мамлакатларда тараққиётга жиддий таҳдид солмоқда. Шу билан бирга, ҳисоботда сунъий интеллект борасидаги самарали сиёсат ва инсон марказидаги ёндашув орқали тараққиётни янгиланиш йўлига солиши мумкинлиги қайд этилган.

     Жаҳон миқёсида  Ўзбекистон сўнгги йилларда салмоқли ютуқларга эришган. 2023 йил ҳолатига кўра Ўзбекистон юқори инсон тараққиёти даражасига эга давлатлар қаторидан жой олди, яъни  193 та мамлакат ва ҳудудлар орасида 107-ўринни эгаллади. 2000 йилдан буён инсон тараққиёти  кўрсаткичи 22.7 фоизга ошган. Шу даврда ўртача умр кўриш давомийлиги деярли 7 йилга, таълим кўрсаткичлари эса сезиларли даражада ошган. Ҳар бир кишига тўғри келадиган ялпи миллий даромад эса 25 фоиздан кўпроққа кўтарилган.