Саломатлик сари” марафони
“Саломатлик сари” марафони

Давлатимиз раҳбарининг берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Саломатлик сари” ташаббуси асосида республика миқёсида муҳим аҳамиятга эга тадбир бошланди.Тадбирларда асосий эътибор соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар орасида жисмоний ва руҳий барқарорликни мустаҳкамлаш, зарарли одатларнинг олдини олиш каби йўналишларга қаратилди. Шунингдек, тадбирларда соғлом овқатланиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ташаббус доирасида таълим муассасалари ўқувчилари, айниқса қизлар учун психолог, шифокор ва спорт мураббийлари иштирокида махсус семинар-тренинглар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, мунтазам равишда “Саломатлик куни”, спорт мусобақалари, брейн-ринглар, китобхонлик тадбирлари ва профилактик учрашувлар ҳам ташкил қилинади.