Регистон дунёнинг энг гўзал майдонлари қаторида

Регистон дунёнинг энг гўзал майдонлари қаторида

 

 fvykapvapvaprvap.jpg

      Лондонда жойлашган халқаро компаниянин  "ТимеОут" журнали дунё бўйлаб тажрибали саёҳатчиларнинг фикрларини тўплаб, улар ташриф буюрган энг гўзал жойлар рўйхптини тузди.  Натижада, сайёрамизнинг энг ажойиб гўшалари қаторига Самарқанддаги Регистон майдони дунёдаги энг гўзал 44 та жой қаторига киритилди.

      Самарқандга ташриф буюрган саёҳатчилар Регистон майдонини "Учта улуғвор иншоот билан бу ўралган кенг майдон Самарқанднинг қадимий қалби, замонавий Ўзбекистондаги Ипак йўли шаҳрининг тимсоли” сифатида  таърифлашади:

      Регистоннинг ХВ-XVII асрларда қурилган учта мадрасаси равоқли пештоқлари, ялтироқ гумбазлари ва баланд миноралари билан манзарани тасвирлаб беради. Улар ғишт, кошин ва мозаикалардан ясалган геометрик нақшлар билан безатилган.

      Бу бинолар улуғворлиги ва нафосат уйғунлигида, мафтункорлиги ва меҳмондўстлиги билан ажралиб туради. Қош қорайиши билан эса улар бутун гўзаллигини намоён этиб, нурга бурканадилар.