Пулли трассалар қандай жорий этилади

Пулли трассалар қандай жорий этилади

 

bez-nazvankkkkuuuuccc3333cc3cia.jpeg

Пулли автомобил йўлларини ташкил этиш тартиби белгиланди. «Автомобил йўлари тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–1162-сон, 05.08.2026 й.) қабул қилинди. Қонунга кўра автомобил йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари мазкур йўл эгалари томонидан, шу жумладан ихтисослаштирилган йўл ташкилотларини жалб этган ҳолда амалга оширилади. Йирик габаритли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг автомобил йўлларида ҳаракатланишига фақат махсус ваколатли орган ёки унинг тизимидаги идоралар томонидан бериладиган махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади. Пулли автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёки ўз ваколатлари доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.  Пулли автомобил йўлидан ҳаракатланиш учун тўлов транспорт воситаларининг юқори тезлик режимини ва бутун йўналиш бўйлаб юқори даражадаги сервис хизматини таъминлаш шарти билан жорий этилади.