Пул ўтказмалари бўйича изоҳ
Пул ўтказмалари бўйича изоҳ

Марказий банк “Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан изоҳ берди.
Ички электрон пул ўтказмалари юзасидан Ички назорат қоидаларининг 312 – бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробарига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотларни жўнатувчининг идентификацион маълумотлари билан бирга юборилишини таъминлашлари кераклиги белгиланмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу банд талаблари мижозларга қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқармайди.
Сабаби, ушбу талаб тўлов ташкилотлари ва банклар ўртасида маълумот алмашинуви бўйича мажбуриятларга тааллуқли бўлиб, мижоз томонидан аккаунт очилишида олинган, яъни мавжуд идентификацион маълумотларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробарига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмаларида ўтказма билан бирга юборилишини таъминлашлари лозимлигини англатади.