Паҳлавон Маҳмуд мероси ўрганилмоқда

Паҳлавон Маҳмуд мероси ўрганилмоқда

yvapyvapvcapivai.jpg 

 

     Ислом цивилизацияси марказида машҳур шоир, мутасаввиф ва халқ қаҳрамони Паҳлавон Маҳмуд ижодий меросини чуқур ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида янги илмий-маърифий лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

      Мазкур лойиҳа доирасида Паҳлавон Маҳмудга тегишли бўлган, Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фондларида сақланаётган қўлёзмалар каталоги тузилади. Бу каталог орқали буюк шоирнинг ёзма мероси, унинг асарлари ва уларнинг тарқалиш географияси ҳақида илк бор тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин бўлади.

     Ушбу қўлёзмаларнинг электрон нусхалари ва факсимил нашрларини тайёрлаш натижасида нафақат илмий тадқиқотчилар, балки кенг китобхонлар оммаси учун ҳам катта имкониятлар яратилади. Асарларнинг асл нусхаларига содиқ қолган ҳолатда чоп этилиши уларни маданий ва илмий мерос сифатида қадрлашни янада мустаҳкамлайди.

      Лойиҳа натижалари Ислом цивилизацияси марказининг доимий экспозицияси таркибига киритилади. Шу тариқа, ташриф буюрувчилар нафақат Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишиш, балки унинг асарлари билан бевосита танишиш имконига эга бўладилар.