Оролбўйи туристик салоҳияти
Оролбўйи туристик салоҳияти

Сўнгги йилларда хорижий сайёҳларнинг Оролбўйига қизиқиши ортиб бормоқда. Бугунги кунда Қорақалпоғистонда жами 299 маданий мерос ва зиёрат объекти рўйхатдан ўтказилган бўлса, шундан 131 археологик объект, 24 архитектура объекти, 99 та монументал объект ва 45 та диққатга сазовор жойлардир. Жумладан, 40 дан ортиқ маданий мерос объекти туризм йўналишига киритилган. Шунингдек, 2021 йилда ҳудудда 56 та жойлаштириш ўрни, 42 та туроператор ҳамда турфирма фаолият юритган бўлса, бугунги кунга келиб жойлаштириш ўринлари сони 108 тага, туроператор ҳамда турагентлик субъектлари сони 100 тага етди.
Натижада сўнгги йилларда Оролбўйига келаётган хорижий сайёҳларнинг юқори ўсиш суръати кузатилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистонга 2018 йилда 347 минг маҳаллий, 82 минг нафар хорижий сайёҳ келган бўлса, ўтган 2025 йилда бу кўрсаткич 2 миллион 65 минг нафар маҳаллий, 405 минг нафар хорижий сайёҳни ташкил этди. 2026 йилнинг I чорагида эса 497 минг нафар маҳаллий ва 44 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган.
Давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги туроператорларга имтиёз асосида экстремал туризмни ташкил этиш учун “йўловчилар”нинг импорт божи ва утилизация йиғимининг амалдаги ставкасининг 25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб тўлашга рухсат берилди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистонда уч юлдузли даражага айлантирилган меҳмонхонага субсидия ажратиш тизими мавжуд. Шу асосда бугунги кунда 5 тур-оператор томонидан 18 дона йўл танламас автотранспорт олиб келиниб, 1 ярим миллиард сўмлик божхона тўловидан имтиёз олинди.