Ноёб тангалар Марказга топширилади

Ноёб тангалар Марказга  топширилади

 

avpraapircaptcapt.jpg

      Тошкент яқинида олиб борилган археологик қазишмалар давомида VI асрга оид ноёб бронза танга топилди. Унда суғд ёзувида битилган  “Twrk xʼγʼn” – “Турк хоқони” ибораси мавжуд бўлиб, турк сўзининг тарихдаги энг қадимги намунаси бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

      Топилмани аниқлаган Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази профессори Ғайбулла Бобоёровнинг сўзларига кўра, мазкур  топилма турк этнонимининг маълум бўлган қўлланилиш тарихини тахминан 150 йилга суради. Илгари бу атаманинг энг қадимги қайдлари VIII асрга оид Ўрхун-Энасой ёзувларида учраган. Топилган танга эса милоддан аввалги 580-610-йилларга оид.

      Бу Ғарбий Турк хоқонлигига тегишли яхши сақланган тангалардир. Уларни Ислом Цивилизацияси марказига топшириш ва шу йўсинда ушбу тангаларни биргина юртдошларимизга эмас, бутун қардош элларимизга, ўтмишимиз билан қизиқувчи барчага тақдим қилиш кўзда тутилмоқда.