Музейи экспозицияси янги топилмалар ва хариталар билан бойимоқда

Музейи экспозицияси янги топилмалар ва хариталар билан бойимоқда

vprcapryapryapryvapr.jpg 

       Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозицияси янги топилмалар ва хариталар билан бойимоқда.

       Ушбу мегалойиҳа музейининг мазмунан бой ва мантиқан уйғун тарзда ташкил этилиши учун олимлар, тарихчилар ва мутахассислар томонидан илмий таҳлилларга таянган ҳолда хариталар тузилган. Жумладан, Чочнинг бронза ва илк темир даврларига оид ёдгорликлари, уларнинг ландшафтдаги жойлашуви, “Бургулик маданияти”га оид объектлар ва маълумотлар визуал тарзда акс эттирилган. Антик давр — Қовунчи маданиятига оид шаҳар ва қишлоқлар, шунингдек, илк ўрта асрлардаги қабристонлар, дафн удумлари, остодонлар билан боғлиқ маълумотлар ҳам хариталарда ўз ифодасини топган.

      Музей экспозициясига келувчи меҳмонларга тушунарли ва қизиқарли бўлиши учун ҳар бир объект ҳақида қисқа, илмий асосланган матнлар тайёрланган. Бу нафақат экспозицияга маълумот бериш, балки томошабинда тарихий воқелик ҳақида яхлит тасаввур уйғотишга хизмат қилади.