Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мукофоти ғолиблари
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мукофоти ғолиблари

Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти, Чўлпонота шаҳрида маҳсулот ва хизматлар сифати соҳасида эришилган ютуқлар учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Нуфузли танловда Ўзбекистоннинг олтита корхонаси муносиб иштирок этиб, улардан бири лауреат, бештаси эса дипломант сифатида эътироф этилди.
Мазкур танлов МДҲ мамлакатларида сифат менежменти тизимини ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, халқаро стандартларни кенг жорий этиш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.
Жорий йилги танловда Беларусь, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами 27 та корхона иштирок этди. Баҳолаш якунларига кўра, уларнинг 25 таси МДҲ мукофотининг лауреати ва дипломанти деган юксак мақомга сазовор бўлди.