Муҳокамада парламентлараро дипломатия ва барқарор ривожланиш масалалари
Муҳокамада парламентлараро дипломатия ва барқарор ривожланиш масалалари
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женева шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлар раҳбарларининг 6-Бутунжаҳон конференциясида янги ташаббусларни илшари сурди.
Делегациямиз ташаббусларидан бирида низоларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишда парламентлар ролини кучайтириш, халқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТ Уставига асосланган тинчлик ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, Парламентлараро иттифоқ билан биргаликда 2026 йилда Ёш парламент аъзоларининг 12-Глобал конференциясини ўтказиш ташаббуси ҳам илгари сурилди.
Бундан ташқари, 2025 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда хорижий парламент аъзолари, нодавлат ташкилотлари ва экспертлар иштирокида Камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилганлиги айтиб ўтилди.