Муаммолар ҳал этилмоқда
Муаммолар ҳал этилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги амалий иштироки кенгайтирилиб, уларнинг ташаббускорлиги ва сайловчилар олдидаги масъулиятини оширишга қаратилган янги тизим ҳаётга татбиқ этилди. Яъни депутат ташаббуслари асосида молиялаштириладиган лойиҳаларнинг алоҳида очиқ рўйхати юритилади. мазкур янги механизм фақат овозлар сонига эмас, балки ижтимоий эҳтиёж ва ҳудудий аҳамиятга ҳам устуворлик бериш имконини яратмоқда.
Хусусан, ушбу йўналишдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2026 йилда Республика бюджети ҳисобидан 494 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Қонунчилик палатасида ташаббусли бюджет жараёнларини мувофиқлаштириш, лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва молиялаштирилишини назорат қилиш учун махсус парламент комиссияси ташкил этилди. Бу ёндашув депутатларни фақат назорат қилувчи субъект сифатида эмас, балки ҳудудлардаги муаммолар ечимига амалий таъсир кўрсатувчи институт сифатида намоён бўлмоқда.
Бугунги кунда мазкур тизим доирасида Андижон вилоятида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган 13 та лойиҳа қўллаб-қувватланиб, уларни амалга ошириш учун ташаббусли бюджетнинг қўшимча механизмлари ҳисобидан 21,1 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.