Мирзо Улуғбек расадхонаси шаклидаги бино

Мирзо Улуғбек расадхонаси шаклидаги бино

 

crpyvpryvapryvapry.jpg

 

        Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетининг янги ўқув биноси шундай кўринишда бунёд этилди.

       Тўрт қаватдан иборат бино қурилишида замонавий ва шарқано меъморчилик анъаналари уйғунлаштирилган. Бу ерда 1200 нафар талабага замонавий компьютер технологияларини ўргатиш имконияти яратилган.

      Бино рамзий маънода Мирзо Улуғбек бобомизнинг расадхонасига қиёсланган. Ўқув хоналари, кутубхона ҳамда илмий-амалий лабораторияларда ўқитувчи ва тадқиқотчилар учун барча шароит мавжуд. 2025-2026 ўқув йилидан ушбу замонавий бинода минг нафар талабамиз ўқишни бошлайди.

        Президентимизнинг 2024 йил 14 октябрдаги “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида мамлакатимизнинг сунъий интеллект технологияларидан фойдаланувчи дунёнинг етакчи давлатлари қаторига киришига эришиш вазифаси белгиланган. Шундан келиб чиқиб, факультетда сунъий интеллект илмий лабораторияси ташкил этилган бўлиб, талабалар ва ёш тадқиқотчилар ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида сунъий интеллект технологияларини жорий қилишга қаратилган илмий ишланмалар ва янги лойиҳалар устида иш олиб боради. Шунингдек, киберхавфсизлик, математик моделлаштириш, робототехника лабораториялари ҳам мавжуд.