“Мингтепа” ёдгорлиги

“Мингтепа” ёдгорлиги

 

 fyukapfcukfcukekuf.jpg

     Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳудудида жойлашган “Мингтепа” археология ёдгорлиги тарихий манбаларга кўра қадимда юксак даражада тараққий этган Довон номи билан машҳур давлатнинг пойтахти Эрши шаҳрининг харобалари деб тахмин қилинади.

     Ҳозирда Мингтепа ёдгорлиги ички ва ташқи шаҳар қисмларидан иборат бўлиб, ички қисм 41,2 гектар, ташқи шаҳар қисми эса 320 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган.

     “Мингтепа” қадимда, милоднинг V асрларида Фарғона водийси ҳудудида аҳоли зич яшаган Довон давлатининг маркази, яъни бош шаҳри бўлган. Унинг тарихи ҳақидаги илк маълумотлар Хитой манбаларида учрайди. “Буюк ипак йўли”да жойлашган бу маҳобатли шаҳар ривожланган ҳунармандчилиги, деҳқончилиги ҳамда “самовий тулпорлари” билан машҳур бўлган.

     Археологларнинг эътироф этишича, “Мингтепа” ёдгорлиги иншоотига оид осори-атиқалар Фарғона водийсидаги бошқа бирор бир антик давр ёдгорлигида учрамайди.