Миллий қадриятлар ва маънавий мерос
Миллий қадриятлар ва маънавий мерос
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан “Миллий қадриятлар ва маънавий мероснинг жамият тараққиётидаги ўрни” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.
Мазкур илмий-амалий анжуман миллий қадриятларнинг тарихий ва фалсафий илдизлари, маънавий мероснинг жамият тараққиётидаги аҳамияти, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш асосида миллий ўзликни юксалтириш, миллий қадриятларга асосланган тараққиёт омиллари, маънавий мерос тарғиботининг методологик асослари каби илмий муаммолар таҳлилига бағишланди.
Конференцияда миллий контентда қадриятларни тарғиб қилиш масалалари муҳокама этилди.