Миллий қадриятлар ойлиги

Миллий қадриятлар ойлиги

ozdeodzeodzeoldz.jpg 

  

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги тегишли қарорига асосан ҳар йили март ойида “Миллий қадриятлар ойлиги” тадбирлари ва халқ сайилларининг ўтказиб борилиши белгиланган. “Миллий қадриятлар ойлиги” ранг-баранг тадбирлар ва халқ сайилларини ўзида ифодалайди.

      Ушбу ойлик халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари, халқ ўйинлари йўналишидаги ижро санъатини тарғиб этишга қаратилган бўлиб, бу лойиҳа гўзал анъаналар, тарих, турмуш тарзимиз, қадриятларимиз ва маънавиятимиз каби жиҳатларни ўзида мужассам этади.

      Бетакрор анъаналаримизнинг сақлаб қолиниши, замонга мос равишда ривожланиши, ноёб намуналари кенг тарғиб қилиниши, асраб-авайланиши ва ривожлантирилиши ёшларда миллий ўзлик, қадимий қадриятларимизга эҳтиром туйғуларини қарор топтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

      Бунда миллий либослар тарғиботи, халқ ўйинлари, бадиий жамоаларнинг чиқишлари, қўшиқчилик санъати (ўлан, лапар, халқ ўйинлари, терма, маросим қўшиқлари, халфачилик, бахшичилик ва ҳоказо, рақс санъати намуналари, миллий чолғучилик санъати, арқон тортиш, дор ўйинлари, тош кўтариш каби қадимий ўйинларимиз, миллий кураш мусобақаларига кенг ўрин берилади.

       Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ахборот хизматига кўра, республикамизнинг барча ҳудудларида март ойида “Миллий қадриятлар ойлиги” тадбирлари ва халқ сайилларини юқори савияда ташкил этиш кўзда тутилмоқда.