Металла тизимининг халқаро эътирофи

Металла тизимининг халқаро эътирофи

vpgloveolvovgno.jpg 

     Президентимизнинг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида маҳалланинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш, унинг ролини кучайтириш ва ваколатларини кенгайтириш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари сифатида фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган изчил ва тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

     Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ташкил этилди,  “Маҳалла еттилиги” фаолияти йўлга қўйилди. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва жадал ислоҳотлар, жумладан, маҳалланинг роли сезиларли даражада ошди,  маҳаллий муаммоларни ҳал этишда биринчи бўғин сифатида фаолият кўрсатмоқда.

     Ўзбекистонда мавжуд ўзини ўзи бошқаришнинг “Маҳалла” тизими фуқаролар ўртасида тинчлик, миллатлараро дўстлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси  маҳаллаларни фуқаролик жамиятининг муҳим ташкилоти сифатида эътироф этмоқда.