“МДҲ рассомларининг графикаси" кўргазмаси
“МДҲ рассомларининг графикаси" кўргазмаси

Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида "МДҲ рассомларининг графикаси" кўргазмаси очилди.
Ушбу кўргазмада МДҲ мамлакатларининг машҳур рассомлари ижоди билан танишиш мумкин. Ноёб график асарлар томошабинларни ўтмиш ва бугунни боғловчи санъатнинг сирли ва чуқур дунёсига олиб киради.
Графика санъати анъаналар, фалсафа ва турли бадиий ёндашувларни ўзида уйғунлаштириб, кам воситалар орқали чуқур маънолар ва ҳис-туйғуларни етказа олади.
Кўргазма МДҲ мамлакатлари тарихи, санъати ва инсониятнинг умумий қадриятларини графика санъати призмаси орқали чуқурроқ англашга ёрдам беради.
"МДҲ рассомларининг графикаси" кўргазмаси 1970-1980 йиллар маданий ва бадиий хилма-хиллигини ўзида мужассам этган асарлар тўпламидир
Кўргазма 2025 йил 23 февралгача давом этади.