“Мавлоно Румий ва Алишер Навоий” халқаро симпозиуми

Мавлоно Румий ва Алишер Навоий” халқаро симпозиуми

 

vapvaapvaapvaap.jpg 

       Туркия Жумҳуриятининг қадимий Кӯнё шаҳрида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди, Кӯнё шаҳар ҳокимлиги, Салжуқ университети Адабиёт факультети ҳамда Мавлоно тадқиқотлар институти ҳамкорлигида "Мавлоно Румий ва Алишер Навоий: Онадўлидан Хуросонга қадар илм ва ҳикмат ёғдуси” халқаро симпозиуми бўлиб ўтди.

      Мазкур тадбирда ӯзбек ва турк олимлари, шунингдек, Албания, Босния ва Герцеговина, Шимолий Кипр, Эрон Ислом Республикасидан келган мутахассис ва тадқиқотчилар ӯз илмий хулосалари билан ӯртоқлашдилар.

       Симпозиумнинг очилиш маросимида сӯзга чиққан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ижрочи директори Олимжон Давлатов, Кӯнё шаҳар ҳокими Иброҳим Алтай ва бошқалар Мавлоно Жалолиддин Румий ва Мир Алишер Навоий асарларидаги мангу барҳаёт ғоялар – ӯтмиш сабоқлари бугун ва келажак идеаллари учун катта хизмат қилиши мавзусида қизиқарли маърузалар қилдилар.

       Тадбирда Румий ва Навоий ижодига хос муштараклик, бадиий анъана ва новаторлик масалалари, Туркияда навоийшунослик, Навоийнинг янги қӯлёзмалари ҳақидаги янги далилларга бой маърузалар тингланди.

      Симпозиум иштирокчилари махсус сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.