Масофавий, кечки ва мақбуллаштирилган кундузги таълим
Масофавий, кечки ва мақбуллаштирилган кундузги таълим

Ўзбекистон Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон Фармонига мувофиқ, таълим сифатини ошириш ва хизматларини такомиллаштириш мақсадида бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилди.
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб сиртқи таълим шаклига қабул тўхтатилади. Бу билан бирга, кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари (масофавий, кечки, part-time) учун қабул квоталари босқичма-босқич оширилади.
Бу эса муайян иш ўрнига эга абитуриентлар учун ўқиш ва меҳнат фаолиятини бир вақтда олиб бориш имконини беради. Масофавий таълим замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилиб, талабаларга бевосита таълим муассасасига келмасдан билим олиш имконини яратади.
Шу билан бирга, кечки таълим шаклида ўқиш иш вақтидан кейинги соатларда амалга оширилиб, ишловчи шахсларга қулай графикда таълим олишни таъминлайди.
Сиртқи таълим шаклида таҳсил олиб, белгиланган тартибда диплом олган шахслар Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ тўлиқ олий маълумотли мутахассислар ҳисобланади. Уларга бериладиган диплом кундузги, кечки ёки масофавий таълим шаклидаги дипломлар билан тенг юридик кучга эга.