Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик

Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик

 yvkenykenvykenyvkenkye.jpg

 

       Президент Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё - Хитой» иккинчи саммитида иштирок этди.

       Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтган тадбирда Хитой раиси Си Жинпинг, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

      Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган саммит якунида давлат раҳбарлари Остона декларацияси ва Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолади. Шунингдек, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

      Шунингдек Хитой Марказий Осиё давлатларига қарийб 210 млн доллар беғараз грант ажратади.  Бундан ташқари, келгуси икки йил ичида Хитой Марказий Осиёнинг бешта давлатига касбий тайёргарлик курсларидан ўтиш учун уч мингта квота ажратади.