Марказ экспозицияларига замонавий технологиялар
Марказ экспозицияларига замонавий технологиялар
Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов Sila Sveta асосчиларидан бири Александр Ус билан учрашди. Учрашувда шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, , Sila Sveta вакиллари Артем Рибалко, Томас Мюллер иштирок этди.
Компания томонидан музей экспозицияларини замонавий технологиялар ёрдамида бойитишга бағишланган тақдимот ўтказилди. Унда компания вакиллари ўз лойиҳаларини намойиш этиб, экспозицияларни янада жонли, интерактив ва таъсирчан қилиш бўйича янги ғояларни илгари сурдилар. Тақдимотда марказдаги маълумотларни замонавий ёндошувлар орқали ифодалаш, виртуал реаллик ва мультимедиа ечимларидан фойдаланиш бўйича таклифлар билдирилди.
Компания вакиллари Ислом цивилизацияси меросини илмий ва эстетик жиҳатдан мукаммал акс эттиришда технологиялар муҳим ўрин тутишига эътибор қаратдилар. Бундай ёндашув ташриф буюрувчиларга тарихий маълумотларни нафақат кўриш, балки интерактив тарзда ҳис қилиш имкониятини ҳам беради. Шунингдек, тақдимот давомида музей концепциясини ривожлантиришга оид қатор фикрлар билдирилиб, халқаро тажрибалардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Ислом цивилизацияси маркази маданият ва илм-фанга бағишланган. Тарихий артефактларни оригинал кўринишида намойиш этишнинг доим ҳам имкони бўлмайди. Марказда замонавий технологиялар ёрдамида реалистик намойиш усулларини тақдим этилади. Масалан, бу ерда бенуқсон пикселли рассомлик намуналарини кўриш мумкин, улар жуда табиий кўринади ва ташриф буюрувчилар эътиборини тортади.
Бугунги кунда диққатни сақлаб қолиш муддати жуда қисқа, шу боис, контентни қизиқарлироқ қилиб тақдим этиш кўзланяпти. Айниқса қўлёзма қоғоз ёзувларига асосланган дисплей технологияси жуда қизиқарли. У махсус ёритиш талаб этадиган ҳақиқий суратлар каби кўринади ва қизиқарли томони бу каби технология Лувр музейида ҳам қўлланилади.
Ушбу дастурдаги энг муҳим вазифа – замонавий технологиялардан фойдаланишдир, чунки Ислом цивилизацияси маркази – маданият, тарих ва дин ҳақида сўзловчи тарихий бино. Шунинг учун бу технологияларни мулоҳазали тарзда жорий этиш ва ахборотни янги услубда етказиш мақсад қилинган.