Маърифий соҳадаги эзгу ишлар юксак эътироф этилди

Маърифий соҳадаги эзгу ишлар юксак эътироф этилди

ykerkervkkervaprvapr.jpg

 

      Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Шайх Аҳмад Тоййиб Қоҳирада хизмат сафарида бўлиб турган Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари билан учрашув ўтказди.

       Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ўртасидаги мустаҳкам дўстлик, ўзаро ишонч ва сиёсий ирода туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

       Мулоқот давомида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  эътибори ва ташаббуси билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази мақоми янада юксалиб, Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилгани Шайх Аҳмад Тоййиб томонидан мамнуният билан эътироф қилинди.

      Шунингдек, ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Шайх Аҳмад Тоййиб билан бўлиб ўтган учрашуви икки томонлама маърифий ришталарни янада мустаҳкамлагани ва ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бергани таъкидланди.

       Учрашувда Имом Мотуридий маркази томонидан амалга оширилган ишлар, жумладан, "Таъвилот ал-Қуръон" асари ва "Китоб ат-Тавҳид"нинг ўзбек тилидаги нашрлари юқори баҳоланди.

      Мулоқот якунида ал-Азҳар Шайхига Марказ китоблари тақдим этилди.