Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби

Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби

 epcvrcrcr.jpg

 

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Маърифий фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

     Унга мувофиқ, Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомда маърифий фаолиятни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ҳамда ушбу фаолиятни амалга оширувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар белгтланди:

     - маърифий фаолиятни амалга ошириш шакллари (маъруза, тақдимот, семинар, маҳорат дарси, курс, лекция, марафон, давра суҳбатлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа шаклларда, бевосита ёки онлайн, якка тартибда ёки гуруҳларда, пулли ёки бепул);

     - маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шу жумладан, ушбу фаолият тингловчилари орасида вояга етмаган шахс мавжуд бўлса, мажбурий тартибда маърифий фаолият дастурини ишлаб чиқиш талаби;

    - маърифий фаолият иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва маърифий фаолиятни амалга оширишда тақиқланадиган хатти-ҳаракатлар.

     Қарорга мувофиқ, маърифий фаолият билан юридик шахс ташкил этиб ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб шуғулланиш мумкин.