МАККА БИЛАН ТОШКЕНТ ЎРТАСИДА МАЪРИФИЙ МУЛОҚОТ

МАККА БИЛАН ТОШКЕНТ ЎРТАСИДА МАЪРИФИЙ МУЛОҚОТ

 vpnrveprpvkyerykeryker.jpg 

 

       Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган «Ilm» компанияси раҳбарияти билан онлайн мулоқот ўтказди.

       Онлайн мулоқотда зиёратчилар оқимини самарали ташкил этиш, юқори стандартлар асосида меҳмонларга хизмат кўрсатиш ва марказларда зиёрат йўналишларини тўғри шакллантириш масалаларига қаратилди. Шу мақсадда Саудия Арабистонида Ҳаж ва Умра каби йирик зиёрат тадбирларини ташкил этишда бой тажрибага эга бўлган «Ilm» компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

       Учрашувда «Ilm» компанияси мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи, улар томонидан марказлар ходимлари учун махсус ўқув-тренинглар ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

       Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, зиёрат туризмини ривожлантириш ва исломий илм-маърифатни юқори даражада тақдим этиш мақсадларига хизмат қилиши кутилмоқда.