Маданий меросини асраб-авайлаш ва ривожлантириш истиқболлари
Маданий меросини асраб-авайлаш ва ривожлантириш истиқболлари

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази делегацияси аъзолари кўҳна ва боқий Бухоронинг маданий, тарихий ва диққатга сазовор жойларига ташриф буюриб, уларни асраб-авайлаш борасидаги режаларни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Бухоро маданий меросини асраб-авайлаш ва ривожлантириш истиқболларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази делегацияси томонидан тақдим этилган лойиҳалар Бухоронинг тарихий қиёфасини сақлаб қолишга қаратилган. Маданий мерос соҳасининг етук мутахассислари, жумладан, Маданий мерос агентлиги вакиллари ушбу ташаббусларни амалга ошириш бўйича навбатдаги қадамлар ва режаларни муҳокама қилишди.