Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши

Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши

 

vfaapvfyapfvaam.jpg 

     Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг янгиланган аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишнинг кун тартибидан Жамоатчилик кенгаши раисини сайлаш ва аъзоларини тайинлаш ҳамда Агентликнинг 2024-йилги фаолияти ва жорий йилда амалга ошириш мўлжалланган режаларни муҳокама қилиш масалалари ўрин олди.

     2025-йил учун Кенгашнинг раиси этиб Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари доктори, профессор Исмаилова Жаннат Ҳамидовна сайланди. Йиғилишда Кенгаш аъзоларига Агентликнинг 2024-йилда амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди ва белгиланган вазифаларни янада самарали бажариш юзасидан фикр алмашилди. Йиғилишда Кенгашнинг 2025-йилга мўлжалланган аниқ тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.