Маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий бинолар қурилади

Маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий бинолар қурилади

pvapvapvapvapvapvap.jpg

 

         Ўзбекистонда жадал комплекс ривожлантириш учун ҳукумат қарорига мувофиқ танлаб олинган туман (шаҳарлар)да маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий бинолар қурилади. 

       Янги маъмурий бинолар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларнинг 1 ва 2-қаватлари устувор равишда савдо ва сервис фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага берилади.

       Янги маъмурий биноларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини 2026 йил 1 декабрга қадар якунлаш белгилаб қўйилди.