Маҳаллага этнотуризм қишлоғи мақоми берилди

 

Маҳаллага этнотуризм қишлоғи мақоми берилди

ryaryarykrykerpyker.jpg 

     Бухоро вилоятининг Вобкент туманида жойлашган Ширин маҳалласига “Ширин этнотуризм қишлоғи” мақоми берилди.

     Қишлоқда ташаббускор тадбиркорлар томонидан  20 тадан ортиқ меҳмон уйи, 10 тага яқин ҳунармандчилик маркази, 20 тадан ортиқ савдо ва умумий овқатланиш шохобчаси, 30 тага яқин балиқчилик, ҳалвопазлик, шўрданак тайёрлаш каби хизматлар, хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳлар учун Wi-Fi нуқталари ташкил этилди.

     Натижада бу маҳаллада 300 нафар кишини иш билан банд қилиш имконияти яратилмоқда. Маҳаллада шунингдек "Shirin etno house" маркази ва ҳунармандлар маркази фаолиятини ривожлантириш режалаштирилган.