Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти соат 3:00 дан иш бошлайди

Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти соат 3:00 дан иш бошлайди

 vvaprvaprvaprvapr.jpg

     6 июнь, жума куни, Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан иш бошлайди. Бу  шаҳар бўйлаб ҳаракатланишни енгиллаштиришга қаратилган.

     Бу қарор ҳайит намозида иштирок этадиган аҳоли ва пойтахт меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

     Минглаб намозхонлар эрта тонгда масжидларга йўл олишлари кутилаётгани боис, жамоат транспортининг эрта ишга тушиши тирбандликларнинг олдини олиш ва шаҳар бўйлаб ҳаракатланишни енгиллаштиришга хизмат қилади.

     Тошкент метрополитени ва барча автобуслар эрталабки муқаддас ибодатларга қатнашмоқчи бўлганлар учун ўз эшикларини очади.