Кун тартибида - битирувчиларини ишга жойлаштириш

Кун тартибида - битирувчиларини ишга жойлаштириш

 

posldpoldopldroldol.jpg

 

       Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

       Йиғилишда сўнгги 7 йилда олийгоҳларга қабул 4,5 баробар ошиб, қамров 42 фоизга етган бўлса-да, кадрлар тайёрлаш тизими реал эҳтиёжга мос эмаслиги қайд этилди.

       Бу йил 231 минг битирувчидан 125 минг нафари ишга жойлашган бўлса, уларнинг 42 минг нафари ўзини ўзи банд қилган. Давлат ҳар бир талабани ўқитиш учун йилига 25-30 миллион сўм сарфлайди.

       Президент ишсиз қолган 92 минг нафар битирувчини иш билан таъминлаш режасини тақдим этди:

       20 минг нафари - магистратурага ва иккинчи мутахассисликни эгаллашга юборилади;

      20 мингта - 10 мингта корхонага иш тажрибаси талаб этилмаган ҳолда қабул қилинади;

       15-20 минг нафари бизнес-инкубаторлар ва маркетинг, дизайн ва IT соҳасидаги стартаплар орқали ишга жойлаштирилади;

       10 минг нафари - кимё, энергетика, геология, автомобилсозлик, металлургия ва фармацевтика соҳаларида муҳандис ва техник лавозимларни эгаллайди;

       5-7 минг нафари тўқимачилик, чарм, электротехника, қурилиш ва озиқ-овқат саноатида иш билан таъминланади;

       6 мингтаси - транспорт, логистика, йўл, коммунал ва қурилиш хўжалигига жалб қилинади;

       10 минг нафари - педагогика, тиббиёт, ижтимоий ҳимоя, маданият ва санъат соҳаларига ишга жойлаштирилади;

       30 минг нафарига ўз бизнесини очиш учун ёрдам кўрсатилади.

       Ёшлар бандлигини таъминлаш учун банкларга 300 миллион доллар ажратилган.  Имтиёзли кредитларнинг бир қисмини битирувчиларни ишга олган корхоналарга бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Тадбиркорлар 5 миллиард сўмгача 18 фоиз ставкада кредит олишлари мумкин - кредит миқдори ишга қабул қилинган битирувчилар сонига боғлиқ бўлади.