«Кичик бизнес академияси»
«Кичик бизнес академияси»
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун бепул онлайн курслар жамланган «Кичик бизнес академияси» платформаси ишга тушди Дастлабки учта курсдан бизнесни «кулранг»дан «оқ ранг»га ўтказиш, ресторанни ривожлантириш ва ижтимоий тармоқларда дўконни тарғиб қилишни ўрганиш мумкин.
«Лойиҳа ALPHA Academy бизнес мактаби томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида, TBC Bank ҳамда Payme билан ҳамкорликда яратилган.
Платформада тадбиркорлар бошқарув ва бизнес кўникмаларини ривожлантиришлари мумкин. Курслар компанияни рўйхатдан ўтказиш ва молиявий ҳисобдан тортиб интернет орқали мижозларни жалб қилишгача бўлган кенг мавзуларни қамраб олади ҳамда ўзбек ва рус тилларида мавжуд.
Таълим дастурлари ALPHA Academy методистлари ва амалиётчи экспертлар, шунингдек, бизнес эгалари ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқилган. Айни пайтда платформада олтита ёзиб олинган курс эълон қилинган. Биринчи учта курс бизнесни «кулранг»дан «оқ рангга» ўтказиш, ресторанни ривожлантириш ва ижтимоий тармоқларда дўконни тарғиб қилиш мавзуларига бағишланган.
Келгусида платформа ривожлантирилиб, маҳаллий бозорга йўналтирилган янги курслар қўшилиши режалаштирилмоқда. Курсларга компьютер ёки мобиль телефон орқали кириш мумкин.