“Келажак тадбиркори – 2026”

“Келажак тадбиркори – 2026”

 

risunok2eke6456456kekeukeueue345345345ukeuke34534.jpg

Тошкент шаҳрида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни замонавий касбларга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга оид “Келажак тадбиркори – 2026” касб, бандлик ва тадбиркорлик имкониятлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир ёшлар, иш берувчилар, тадбиркорлар, банк вакиллари ҳамда таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, меҳнат бозоридаги мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот бериш ва ёшларнинг касбий ҳамда тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилди.

Ярмарка Марказий банк, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбир доирасида иштирокчилар учун ишга жойлашиш, касб-ҳунар ўрганиш, бизнес бошлаш ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.  Тадбирнинг муҳим йўналишларидан бири – “Ишга марҳамат” кўргазмаси. Унда маҳаллаларда бандлиги таъминланмаган аҳоли ва ёшлар мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиб, иш берувчи ташкилотлар вакиллари билан бевосита мулоқот қилишлари ҳамда суҳбатлар асосида дастлабки келишувларга эришишлари учун имконият яратилди.