Касб ва меҳнат куни
Касб ва меҳнат куни

Самарқанд шаҳридаги марказий истироҳат боғида “Касб ва меҳнат куни” муносабати билан касблар фестивали ўтказилди.
Фестивал вилоятида касб-ҳунар коллежларига бағишлади. Унда вилоят касб-ҳунар ў муассасалари фаол иштирок этиб, ўқувчилар ўзлари ўрганаётган касб кўникмаларини қай даражада эгаллаётганларини амалда намоён этди. Бу тадбир ёшларнинг иқтидор ва касбий лаёқатини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ҳам ўтади.
Фестивалда мактаблар битирувчилари ҳам қатнашиб, вилоятдаги техникумларда ўргатилаётган касб-ҳунарлар, таълим ва амалиёт жараёнлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.